Дўсматовнинг дебют жанг санаси маълум, у Ғиёсов билан битта бокс оқшомида жанг қилади!

0

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаётган Ҳасанбой Дўсматов ноябрь ойининг сўнгги кунида профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Дўсматов 30 ноябрь куни Монако пойтахти Монте-Карло шаҳрида жойлашган казино марказида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Эътиборли томони шу куни Дўсматов билан бирга супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам рингга кўтарилади.

Мазкур бокс оқшомининг марказий жангида россиялик Александр Беспутин (13-0, 9 КО) ҳамюрти Ражаб Бутаевга (12-0, 9 КО) қарши ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасининг WBA жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here