Грузияда тўрт нафар корчалон «Қонундаги ўғри»лар билан алоқада бўлгани боис озодликдан маҳрум этилади…

0

 

Яқинда Грузия полициячилари тўрт нафар юқори лавозимли шахсларни «қонундаги ўғри»лар билан алоқа қилганликда айблаб қамоққа олди. Мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, юқори лавозимли шахсларнинг икки нафари ўртасида катта жанжал юзага келган. Бу жанжални бартараф этиш учун икки нафар бошқа корчалон ўғрибошилар бўлмиш Жайрон Кинцурашвили («Жайрон Хонский») ҳамда Эдуард Асатрян («Осетрин Старший») ларга мурожаат этган. Бу йиғин Туркияда ташкил этилган. Аммо бирор ижобий натижа чиқмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тинтув жараёнида корчалонлардан бирининг уйидан 87 минг доллар нақд пул топишган. Бундан ташқари, кўплаб компьютер техникаси ва қўл телефонлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб кетилган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Юқори лавозимли шахслар камида 10 йилдан муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

 

 

loading...