Москва гўзали собиқ эри Муҳаммад Vдан жанжал қилмасликни сўради (видео)

0

“Мисс Москва – 2015” Оксана Воеводина собиқ турмуш ўртоғи Муҳаммад Vдан омма олдида жанжал қилмасликни сўради.

Воеводина собиқ турмуш ўртоғи билан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери кўришмаганлигини маълум қилди. Таъкидлашича, Муҳаммад V ундан ва фарзандидан яшириниб, можарони кенг оммага ошкор қилмоқда.

“Мен унинг ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўрайман. Умид қиламан, у обрўси ҳақида ўйлаб, жанжални тўхтатади”, – деб ёзган у Instagram саҳифасида.

Sputniknews-uz.com