«Стэнфорд» университети – дунёда биринчи! Кембриж ҳамда Оксфорд университетлари эса ундан кейинги ўринларда!

0

Буюк Британиянинг “Times Higher Education” нашри санъат ва ижтимоий фанлар йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича дунё университетларининг янги рейтингини эълон қилди. Унда энг юқори поғонадан АҚШнинг Стэнфорд университети жой эгаллади. Ушбу олий билим юртида талабалар сони 16 135 нафар бўлиб, шундан 23 фоизини хорижлик талабалар ташкил этади. Ҳуқуқшунослик, тиббиёт, техника, мусиқа ва бошқа мутахасисликлар бўйича таълим бериладиган университет битирувчилари орасида Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo!, Cisco Systems, Silicon Graphics ва Google каби улкан компанияларнинг асосчилари борлиги Стэнфорднинг нуфузли рейтингда етакчиликни эгаллаганлигига изоҳ бўла олади. Кучли учликни Буюк Британиянинг икки обрўли вакили – Кембриж ҳамда Оксфорд университетлари банд этган.