Тожикистонда СПИД билан хасталанган болалар сони ортиб бормоқда…

0

 

Расмий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, сўнгги йил ичида Тожикистон бўйича 130 нафар боланинг СПИД вируси юқтиргани аниқланган. Болаларнинг аксарияти ушбу хавфли хасталик вирусини туққан онасидан юқтирган. Она ҳам ўзи шу хасталикка чалинганини билмаган. Чунки врач кўригидан ўтмаган.

Душанбе шаҳрида яшовчи Холида исмли аёл 11 яшар ўғлидан қон таҳлили олишганда, СПИД вируси юқтирганига гувоҳ бўлибди.

— Агар ўғлим оёғини синдириб олиб дўхтирга учрашмасак, — дейди аёл. — У хавфли вирус юқтирганини билмаган бўлардик. Фақат тушунмайман. У қаердан бу касални орттира қолди? Дадаси ҳам, мен ҳам соғлом бўлсак. Ҳозир ўғлимни алдаб дори ичиряпмиз. Иммунитети пасайиб кетганини айтяпмиз. Тўғри, болам иммунитет нималигини ҳам билмайди. Руҳан тайёрланиб унга ҳақиқатни айтишим керак. Бироқ ҳозирча ҳеч қанақасига айта олмаяпман…

Врач-инфекционист Умид Толибовнинг гапига кўра, айрим болалар хасталикни қаердан юқтиргани умуман қоронғу. Негаки, ота-оналари соппа-соғ. Ахир бу болалар жинсий йўл билан касал юқтирмайди. Жуда бўлмаса, қон қуйиш жараёнида юқтириши мумкин. Аммо уларнинг ҳеч бирига қон қуйилмаган…

Статистик маълумотларда кўрсатилганки, ҳозир Тожикистон бўйича жами 10, 7 минг киши СПИД га учраган. Шуларнинг етти минг нафари эркаклар ҳисобланади. Бир беморнинг бу вирусга қарши муолажалар олиши учун йилига 700 дан 1000 долларгача маблағ керак бўлади.

Астағфирилло!!!

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here