UFC’да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўлиши мумкин! (+фото)

0

Хабарингиз бор, яқинда Маҳмуд Муродов UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик ММА’чига айланганди.

Sports.uz’нинг маълум қилишича, Ўзбекистон вакили Лиля Шакирова ҳам ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлиши кутилмоқда. 6 октябрь куни Шакирова Россиянинг Самара шаҳрида GFC промоушенининг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун октагонга чиқади. У эквадорлик Германия Ласкано билан ушбу титул учун жанг олиб боради. Лилия ушбу промоушен таркибида иккита жанг ўтказиб уларда ажойиб ғалабани қўлга киритган.

Умуман олиб қараганда ММА йўналишида 7 бора октагонга кўтарилган Лиля уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган бўлса, бир бора мағлубиятга учраган.

loading...