Украинада самолёт авариявий қўниши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди…

0

 

Самолёт Испаниянинг Виго шаҳридан Туркиянинг Истамбул шаҳрига жами ўн тонна юк олиб кетаётганди. Айнан қандай юклиги маълум қилинмаган. Шуниси маълумки, «Ан-12» русумли бу самолёт Львов аэродромига қўниб ёқилғи билан тўлдирилиши лозим эди. Бортида эса етти киши бўлган. Номаълум сабабларга кўра экипаж аъзолари самолётни Львов аэропортидан бир ярим километр узоқликдаги майдонга фавқулодда қўндиришга мажбур бўлган. Оқибатда етти кишининг беш нафари ҳалок бўлган.