Уйини фоҳишахонага айлантирган шоввоз!

0

29 сентябрь куни соат 21.00 да Яшнобод туманида фоҳишахона борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, 31 ёшли Абдумалик Х. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйидан жой берар экан. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилди.