Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 5 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эртага маза қилиб дам олишни хоҳласангиз, 5 октябр куни кучли босимда ишлашингиз керак. Ўзингиз ўзингизни қолипга солиб қўйгансиз. Энди чидайсиз-да. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда, тартибга қатъий риоя қилинг. Пулингизни бўлар-бўлмасга ишлатманг. Жуфтингиз билан хафалашиб қолган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имкониятлар туғилади. Фойдаланиб қолинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталаб уйқудан уйғонишингиз қийин бўлиши мумкин. Лекин шайтоннинг белини синдира олсангиз, вақтли туриб иш бошлайсиз ва меҳнатингизнинг роҳатини кўрасиз. Молиявий масалада таваккалчиликдан қочишингиз тавсия этилади. Косметик муолажаларни клиниканинг ўзида олсангиз, нафи кўпроқ бўлади. Кечқурун мўмай даромад келадиган иш таклиф қилишлари мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

5 октябрда нафақат ишхона, балки уйингизда ҳам негадир ўзингизни худди меҳмондек ҳис эта бошлашингиз кутилади. Лекин вазиятни кескинлаштирманг. Ўзингизга қийин қиласиз. Ким янги ишга жойлашиб бугун илк бор ишга чиққан бўлса, муваффақиятлар нақд бўлади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, сергакликни қўлдан берманг. Оиласизларни бугун романтик танишувлар қарши олиши мумкин. Ажаб эмаски, шу танишганингиз келажак тақдирингиз бўлса. Хизмат сафарига бориш керак бўлса, уни бошқа кунга қолдиринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Қандай вазиятда қолманг, ирода кучингизни барчага намойиш этиб қўядиган пайт келди. Бардамликни ўзингиздан нари ҳайдаманг. Оилавий ҳаётингизда бўлар-бўлмас баҳслар, жанжалли лаҳзалар кузатилиш эҳтимоли бор. Айниқса, оилалилардан кимдир жуфти билан ади-бади айтишиб қолиши мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига риоя қилиш зарурлигини яна бир карра ёдга олсангиз, зиён қилмасди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

5 октябр куни тартиб ва тозалов кетидан қува бошлайсиз. Бу рамзий маънода айтилди холос. Аслида атрофдагилар орасида тозаловни амалга оширмоқчи эдингиз. Лекин ниятингизга ета олмайсиз. Негаки, тозаловни аслида ўзингиздан бошлашингиз керак. Кузатувчанлик ишда сизга катта фойда бериши, омад сари етаклаши мумкин. Моддий аҳволингизни бугуннинг ўзида яхшилаб олишингиз амри маҳол. Шахсий ҳаётда омадга эришишингиз учун янги имкониятлар пайдо бўлади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун ўзингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қиладиган кун. Фақат ўзингизни кимлардандир эмас, нуқсонлардан ҳимоя қиласиз. Шундагина иш жараёнингиз қувончли, тинч ўтади. Молия масаласида шундоқ ҳам омадлисиз. Керагидан ҳам кўпига эришгансиз. Чўнтагингизда пул етарли. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, халқона усуллар ёрдамида муолажалар олишга уринманг. Организмингизни бекорга қийнаганингиз қолади. Кечки пайт кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

5 октябрда ёлғизлар асосан ташқи кўринишига эътибор қаратгачгина кўчага чиқишлари тавсия этилади. Ана шунда сизга ҳавас билан қарайдиганларнинг саноғи бўлмайди. Совғалар, олқишларнинг кети кўринмай кетади. Лекин саломатлигингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Кимдир шамоллашдан, яна кимдир артериал қон босими сакрашидан безовта бўлади. Қанча тез ҳаракатни бошласангиз, хасталикдан шунча тез қутуласиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Оила қурмаганлар бугунги кунни романтик кайфиятда кечиришлари кутилади. Фақат фавқулодда иш чиқиб қолса, романтикани ортга суриб туришингизга тўғри келиши мумкин. Дўстлар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Баҳс бошланса, охири албатта жанжал билан тугаши ҳеч гап эмас. Кечқурун шаҳарда яшовчилар киногами, театргами тушсалар, бу ҳам ҳордиқ чиқишида муҳим аҳамият касб этади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

5 октябр куни эрталаб кун бўйи қиладиган ишларингизнинг режасини тузиб олинг. Режа пухта бўлса, ишонинг, эзгу мақсадларга албатта етасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳар гал зиммасидаги вазифаларни виждонан бажарадиганлар мукофот пулини қуртдек қилиб санаб олишади. Баракасини берсин! Тадбиркорларнинг бугун омади чопмайдиган бўлиб турибди. Рақобатчилар йўлингизга тўғаноқ бўлишлари кутилмоқда. Баъзилар кечқурун меҳмонга бориши эҳтимолга яқин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Билинг, неки иш қилманг, қўл учида бажарадиган бўлсангиз, ижобий натижага эриша олмайсиз. Ишни астойдил, таҳлил қилган ҳолда, қалб тўла муҳаббат билан бажарилсагина, унинг мевасига эгалик қилиш мумкин. Муҳаббатда фавқулодда вазиятлар юзага келади. Вазият айнан қанақалигини бошга тушганда кўрасиз албатта. Бугун йога, танани чиниқтиришга йўналтирилган машғулотлар фойдали кечади. Фақат меъёрни билсангиз бас.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

5 октябрда кун бўйи шаънингизни ерга урмасликлари учун ҳаракат қилинг. Бунинг учун яна ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Ишда, шахсий ҳаётда ҳаракатларни виждонан содир этишингиз талаб этилади. Адолат ғалаба қилиши учун интилинг. Бошқаларнинг ишини ҳам дўндириб ташлайман деган хаёлни миянгиздан чиқариб ташланг. Ўзингизга тегишли ишлар қалашиб ётганини унутманг. Бугун оммавий тадбирлар хайрли кечади. Омадингизни берсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун ишингиз бошингиздан ошиб тушади. Агар яқин ойлар ичида меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, шикоятга ўрин йўқ. Дам олишга кетишдан олдин кучли босимда ишласангиз, камлик кўрмайсиз. Фақат ора-сирада нафас ростлашни ҳам унутиб қўймасангиз бўлди. Дўстларингиздан кимдир сизни туҳматлар гирдобига тортишга ҳаракат қилиши мумкин. Сир бой берманг. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз кўнгилдагидек кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...