ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ… (ФОТО)

0

 

 

ДУНЁНИНГ ЭНГ ПАКАНА ОДАМЛАРИ

 

Гуль Муҳаммад, 1957-1997, Ҳиндистон. Бўйи 57 см

 

Дунёнинг энг пакана одами ҳисобланган Гул Муҳаммад циркда фаолият юритган ва ҳаётидан ҳеч қачон нолимаган. Аммо 1997 йили шамоллашни ўтказиб юбориш туфайли оламдан ўтди. Врачларнинг айтишича, у ҳаддан ташқари кўп сигарет чекиш оқибатида организмига жиддий зиён етказган.

 

 

Аджай Кумар, 42 ёш, Ҳиндистон. Бўйи 76 см.

 

Бу қадар паст бўйли бўлишига қарамай, Аджай Кумар болаликдаги актёр бўлишдек буюк орзусини рўёбга чиқарди.  Болливудда у «Unda Pakru» тахаллуси остида 50 дан ортиқ фильмларда суратга тушди. Қолаверса, уйлангунга қадар Аджайнинг маъшуқалари жуда кўп бўлган. 2005 йили бўйи ўзидан икки ҳисса новча Гаятри Моханга уйланди. Ушбу тўй маросими Ҳиндистондаги барча телеканаллар орқали намойиш этилган.

 

 

Чен Гилян ва Ли Таньгонг, Хитой. Бўйи 80 см ва 108 см.

 

Бу икки жуфтликнинг никоҳдан ўтиш маросими Хитойнинг Шунде шаҳрида бўлиб ўтган ва мамлакат учун алоҳида маданий тадбирлардан бирига айланди.

 

 

Эдвард ниньо Эрнандес, 32 ёш, Колумбия. Бўйи 70 см.

 

Бу эркакнинг бўйи 2 ёшида ўсишдан тўхтаган. 2010 йил сентябрида уни расман дунёнинг энг пакана одами сифатида тан олишди.

Эдвард Колумбиянинг Богота шаҳрида яшайди. Уйланмаган.

 

 

Хи Пинпин, 1988-2010, Хитой. Бўйи 74 см.

 

Хитойнинг Ички Монголия автоном туманида таваллуд топган. 2010 йили Римга телевизион шоулардан бирида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Аммо кутилмаганда ўзини ёмон ҳис эта бошлаган. Хи дарҳол касалхонага ётқизилган. Бахтга қарши оламдан ўтган. Врачлар айтишганки, Хи жуда кўп чекаркан. Уйланишга ҳам улгурмади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади