Озарбайжон бош ўғрибошиси нега яшаш жойини ўзгартирди?..

0

 

Озарбайжондаги жиноят оламининг бош авторитети Нодир Салифов (лақаби «Гули») шу кунга қадар Туркияда яшаб келаётганди. Куни кеча яшаш жойини ўзгартирди. Аниқроғи, Туркиядан Қатарга кўчиб ўтди. Қатардаги махсус хизмат ташкилоти вакиллари унга мамлакатнинг фуқаролиги бўлмаган паспортини олишда ёрдамлашишди.

Ўғрибошининг фавқулодда бошқа мамлакатга кўчиб ўтиши жиноят оламидаги жиддий муаммолар билан боғлиқ. Бошқа ўғрибошиларга Гули ўз ҳаёти ҳақида интернет сайтлари орқали маълумотлар тарқатиши ёқмабди. Улар бир неча ҳафтадан бери Гулини ўғрилар «сходка»сига чақиришяпти. Бироқ у келмаяпти. Ҳатто, телефон рақамини ҳам ўзгартириб олган.

Шу йил сентябрида ўғрилар Гулини «қонундаги ўғри» титулидан маҳрум этиш учун йиғилишни мўлжаллашганди. Бунга унинг Қозоғистон махсус хизмат ташкилоти ходимларига бекитиқча хизмат қилиб юрган Арман Жумангелдиев (лақаби «Арман Дикий») билан дўст тутиниши сабаб бўлган. Бироқ Гули бу «сходка»га ҳам келмаган.

 

 

loading...