«Тоттенхэм» дарвозабони оғир жароҳат олди (+видео ва фото)

0

Англия чемпионатининг 8-турида «Брайтон» ўз майдонида «Тоттенхэм» устидан йирик (3:0) ғалабага эришди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар дарвозабони Уго Льорис оғир жароҳат олди. У хаводан келаётган тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйиб, майдонга ноқулай йиқилди ва оқибатда чап қўлини қайириб олди.

Мазкур вазиятдан мезбонлар унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. Льорисга илк ёрдам кўрсатилганидан кейин эса стадион ходимлари уни махсус замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг ўрнига захирадан Пауло Гассанига тушди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here