Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 6 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 октябр куни шахсий ҳаётда ташаббусни ўз зиммангизга олинг ва вазиятни назорат қилинг. Аста юрсанг узоққа борасан деган гап бугунга тўғри келмайди. Эзгу мақсадларга етиш учун шошилишингиз ва шиддат билан олдинга интилишингиз керак бўлади. Ишхонада ҳам бировларнинг ортига беркинишдан тийилинг. Башарти бирор айб иш қилган бўлсангиз, жавобини беришдан қўрқманг. Кечқурун пластик карточкангизга катта пул келиб тушиш эҳтимоли сезилмоқда.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Муҳаббатда қалбингиз қайнаган ҳолда жуфтингиз билан ажойиб муносабатлар юрита бошлайсиз. Ким жуфти билан куни кеча жанжаллашган бўлса, бугун яраш оши ейдиган кун. Ишхонангизда сиз ҳақингизда бўлар-бўлмас гаплар тарқалиши оқибатида кайфиятингиз бир пул бўлиши мумкин. Бу ҳам етмагандек, раҳбарлар ҳам қаердандир камчилик топиб сизни безовта қилиши кутилмоқда. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўнгли қора одамлардан нарироқ юришингиз тавсия этилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

6 октябрда ўта мураккаб вазифаларни ҳам осонлик билан адо эта оласиз. Лекин барибир ҳамкасблар орасида сизга ҳасад қиладиганлари топилади. Ундан қутулишнинг ягона йўли сукут ва муносабатларга нуқта қўйишдир. Молиявий муаммоларни бартараф этишда аниқ ҳисоб-китоблар керак бўлади. Сал адашсангиз, вазият сизга қарши ишлай бошлаши мумкин. Овқатланишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Меъёрни билинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун келажакда мўмай даромад ва шон-шуҳрат бериши аниқ бўлган янги лойиҳаларни аста-секинлик билан ҳаётга тадбиқ эта бошласангиз фойдадан холи бўлмасди. Чўчиманг, ёрдамчилар албатта топилади. Улар сизни бундай мураккаб вазифаларни адо этишда ёлғизлатиб қўйишмайди. Саломатлигингизга жиддий эътибор қаратинг. Кун мобайнида мигрен ҳамда ошқозон оғришидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Оқшомда уйдагиларингиз даврасида вақт ўтказинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

6 октябр куни ишхонангизда сиз бажариб наф кўрадиган иш деярли бўлмайди. Шунинг учун уйда дам олганингиз маъқул. Атрофдагилар билан муносабатларда дипломатларча йўл тутинг. Куннинг иккинчи ярмида пластик карточкангизга каттагина пул келиб тушиши кутилмоқда. Кечқурунга борибгина бу пуллар кимдан ва нима учун берилганини англаб етасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз ажойиб даражада гўзал кечиши кутилмоқда. Шунга қарамай, барибир майда кўнгилсизликларни четлаб ўта олмайсиз. Улар сизни кўра олмайдиган айрим кўнгли қоралар туфайли кузатилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қизиқарли учрашувни бошдан ўтказишингиз кутилмоқда. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳисоб-китобни тўғри қилишингиз талаб этилади. Асло хатога йўл қўя кўрманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни ўз вақтида олишингиз тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

6 октябрда ўзингиздаги чин кўнгилдан ишлашга халал бераётган барча нуқсонларни шафқатсизларча йўқ қилишингиз керак бўлади. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда депрессия ҳолатлари кузатилади. Кечки пайт айримларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келади. Баъзи дўстларимиз яқин қариндошлардан бириникига меҳмон бўлиб бориши мумкин. Шахсий ҳаётда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Бугун китоб мутолааси, кўнгилга яқин инсонлар билан мулоқот қилиш мароқли кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида молиявий муаммоларингиз силлиқчасига ижобий ҳал бўлади. Аммо бу натижага етиш учун узоқ ва кўп йўл босгансиз. Шунинг учун бўлса керак, муваффақиятлардан қувонишингизда алам иси ҳам келиши табиий. Қолаверса, қарзларингиз ҳам йиғилиб қолган. Бу ҳам қувонишингизга кенг йўл очиб бермайди. Яқин қариндошларни танқид остига олишдан тийилинг. Орангизда катта жанжал юзага келиши мумкин. Рўзғордаги икир-чикирларни ўз зиммангизга олинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 октябр куни атрофдагиларга кетма-кет мурувватлар, саховатлар кўрсата бошлайсиз. Аммо бу ерда молиявий масаланинг сира аҳамияти йўқ. Мурувват ва саховатлар психологик кўринишга эга бўлади. Неки иш зиммангизга юкланмасин, фаол бўлишингиз керак. Фаоллик сизни юксак чўққиларга олиб чиқади. Даромадларни, заҳира пулларни қатъий назорат остига олмасангиз бўлмайди. Аниқроғи, харажатлардан тийила туринг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Дам олиш кунидан фойдаланиб, уйда кўпчилик йиғиштирув, тозалов билан банд бўлади. Бусиз шахсий ҳаётингизда эмин-эркинлик ҳукм сура олмайди. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири билан ади-бади айтишиб қолишингиз кутилади. Шу жанжал икки орадаги муносабатларга нуқта қўяди. Тадбиркорларнинг баъзилари кечқурун хориж сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафарингиз бехатар ўтсин! Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

6 октябрда бел ёки бош оғриғи эрталабдан безовта қила бошлаши мумкин. Врачга боришни кечиктирманг. Акс ҳолда муаммо кучайиб кетиши ҳеч гап эмас. Тушга яқин ўзингиз жуда ҳурмат қиладиган одам билан суҳбатни бошдан кечирасиз. Оиласизларга маслаҳат. Ўзингизга ёқадиган одам учун туйғуларингизни дариғ тутманг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюради. Хушхабар эшитасиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Тақдир инъом этган сўқмоқлардан тинчгина, хотиржамликка берилган ҳолда ўтиб боришга ҳаракат қилинг. Агар нотўғри қадам ола бошласангиз, хатога йўл қўйсангиз, омад сиздан юз ўгириши тайин. Аксинча бўлса, омад сизники деяверинг. Муҳаббатда жуфтингиздан эҳтирос ва ёрқин туйғуларни аямаслигингиз тавсия этилади. Саломатлигингизни кўз қорачиғингиздек асранг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади