ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ВЛАДИМИР ПУТИН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Путин Ленинград Давлат университети талабаси бўлгач, оиласидагилар лотерея ўйнаб «Запорожец» ютиб олишган. Машинани Путинга ҳадя қилишган. Владимир машинани жуда тез ҳайдарди. Аммо бирор марта бўлсин автоҳалокат содир этмаган. Тўғри, кунларнинг бирида кимдир кутилмаганда «Запорожец»нинг баллонлари остига ўзини отган. Путин тўхтаб, пастга тушган ва милиция ходимларини кута бошлаган. Милиционерлар барибир пиёдани айбдор деб топишган.

2. Ёшлигида Путин пивонинг фанати эди. Германия демократик республикасида совет разведкаси резиденти лавозимида ишлаган пайтлар у ҳар куни «Radeberger» деган пиво сотиб оларди.

 

3. 1979 йили Людмила Шекребнёвага уйланишидан бурун бошқа бир Людмила деган қиз билан учрашиб юрарди. У тиббиёт ходимаси эди. Аммо Шекребнёвага унаштирилгач, муносабатларни узган.

4. Бўлғуси рафиқаси билан Путин Аркадий Райкин театрига кетаётиб, тасодифан танишиб қолган. Людмила Шекребнёва самолётда стюардессалик қиларди. Яқинлари билан Калининградда яшарди. Улар 1983 йил 28 июлда турмуш қуришган.

5. 1996 йили Санкт-Петербургдаги тахтали уйлардан бирига Путин меҳмонга борганди. Кутилмаганда ёнғин содир бўлди. Ҳамма жонини сақлаш илинжида кўчага чопарди. Лекин уй эгаси қочишни унутиб, пуллари сақланадиган жомадонни излаш билан овора эди. Путин ўшанда билдики, жон барча бойликлардан қимматлироқ экан. Шунинг учун иккинчи қаватдалигига қарамай, жонҳолатда пастга сакради.

6. 1994 йили Путин Гамбургдаги Европа иттифоқининг Халқаро семинарида иштирок этган. Ўшанда Эстония президенти Леннарт Мери ўз чиқиши доирасида Россияни бир неча марта босқинчиликда айблади. Бу ҳақоратларга чидай олмаган Путин зал эшигини тарақлатиб ёпганча ташқарига чиқиб кетган.

7. Путин итларни жуда яхши кўради. Биринчи бўлиб боқиб олган ити «Малыш» лақабли овчаркасини 1990 йили машина уриб кетган. Россия президентлигига сайлангач, 2000 — 2010 йиллар оралиғида «Кони» лақабли лабрадор зотли итни боққан. Бу итни Путинга ўша йиллари Россия фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган Сергей Шойгу совға қилган. Кони кун-соати етиб қазо қилгач, Болгария бош вазири «Баффи» лақабли овчарка совға қилди.

8. Путин ёши анча улғайгандан кейин от минишни ўрганган. Бундай имкониятга у Россия президентига айлангандан кейингина эга бўлди.

9. Ёши олтмишга яқинлашиб қолганда, у хоккей ўйнай бошлаган. Путиннинг ташаббуси билан Тунги Хоккей Лигаси ташкил этилган.

10. Путин маркалар коллекцияси билан ҳам шуғулланади. Лекин бу соҳада Россия бош вазири Дмитрий Медведев ундан илгарилаб кетган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади