Америкаликлар башорати: «2025 йили Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ядро уруши содир бўлади…» (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Америка олимлари ҳозирнинг ўзида ўз башоратлари асосида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядровий урушнинг аниқ сценарийсини ҳам тузиб чиқишибди. Бу сценарийга кўра, икки давлатнинг ядровий потенциали кутилганидан ҳам юқори даражада бўлади. Уларнинг ҳар бири ўртача 400-500 тадан ядро қуролига эгалик қилади. Ҳар бир ядро қуроли юзлаб килотонналик кучга эга бўлади. 2025 йили улар ўртасида ядровий уруш бўлиб ўтгач, уч йилдан сўнг Ерда совуқ иқлим ҳукм сура бошлайди. Олдинги атмосферага қайтиши учун ерга ўн йилдан ортиқ вақт зарур бўлади.

Олимларнинг ишонч билан, ҳисоб-китобларга суянган ҳолда таъкидлашича, ядровий портлашлардан кейин таркибида углерод мавжуд бўлган аэрозол тропосферагача кўтарилиб, ерга қуёш нури ўтишини чегаралаб қўяди. Ёруғликнинг ерга ўтиш даражаси камида 20-30 фоизгача қисқаради. Иқлим Цельсий бўйича 2-5 даражагача совийди. Ёмғирлар, қорлар ёғиши 15-30 фоизгача камайиб кетади.

Фақат бир ҳақли савол туғилади. Нега америкаликлар кейинги вақтларда ядровий урушни хоҳлаб қолишди? Бу урушда ғолиб томон бўлмаслигини яхши билишади-ку! Шунчалар ўлишни исташяптими? Ё бошқалар ўлиб, Америка тирик қолишига ишонишадими? Нимага асосланиб? Қолаверса, худонинг амрисиз тикон кирмайди. Халқда «Бировга ўлим тилагунча ўзингга умр тила», деган ҳикмат беҳуда айтилмаган. Негаки, Америка Ҳиндистон, Покистон аҳлига ўлим тилаб туриб улардан олдинроқ тўфон ё бошқа табиий офат туфайли океан тубига ғарқ бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Астағфирилло!!!