Когондаги пахта тераётган ўқувчилар воқеасининг янги тафсилотлари

0

Когондаги пахта тераётган ўқувчилар воқеасининг янги тафсилотлари маълум бўлди.

Ушбу воқеа 3 йил пахта режасини бажара олмагани учун фермер хўжалигининг ери олиб қўйилгани сабабли ҳокимдан аламзада бўлиб юрган фермер томонидан уюштирилган экан.

Дам олиш кунлари пахта далаларидаги теримчи ота-оналари олдига келган болаларни алдаб суратга олиб, ҳокимдан ўч олиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тарқатганини собиқ фермернинг ўзи тан олибди.

“Шу муносабат билан юртдошларимиз, фермер хўжаликлари ва уларга астойдил ҳашарга чиққан отрядлар теримчилари, қолаверса, ижтимоий тармоқ орқали мен томонимдан “айбланган” ўғил-қизларимиз, уларнинг ота-оналари, улар таҳсил олаётган 15-сон умумтаълим мактаби ўқитувчи-мураббийларидан узр сўрайман”, – дебди ҳозирда маҳалла раиси бўлиб ишлаётган собиқ фермер.

loading...