Отабек Умаров Ўзбекистонни Осиё пешқадамига айлантирмоқчи!

0

Бу ҳақда президент куёви ўз инстаграм саҳифаси орқали маълум қилган.

— Спорт оламидан ажойиб янгилик — 4 октябр куни CATA – Марказий Осиё триатлон ассоциациясининг конгресси бўлиб ўтди. Унда мен ҳам мамнуният билан иштирок этдим.⠀

Спортчиларимиз учун ушбу тадбир ўз устида ишлаш ва имкониятларини юзага чиқаришда ажойиб имкониятни тақдим этади, триатлон ва паратриатлонда янги чўққиларни забт этишга қулайликлар яратади.⠀

Ташкилот фаолияти туфайли мамлакатимиз вакиллари Қозоғистон ва Қирғизистонлик дўстлари билан биргаликда бутун минтақа ва ҳатто қитъанинг етакчисига айланиши мумкин.⠀

Яқин келажакда триатлончиларимиз Осиё қитъасида ҳам пешқадам бўлишларига умид билдираман.⠀

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here