Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевнинг хотини маршруткада юра бошлабдими?..

0

 

Шу кунларда Қирғизистонда мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг хотини Раиса Атамбаева автобус бекатида тургандаги ва маршруткада кетаётгандаги ҳолати тасвирланган суратлар интернет сайтларида кенг тарқатилмоқда. Одамлар буни президентга тегишли банкдаги ҳисоб рақамлар ҳибсга олингани билан боғлашмоқда. Атамбаевнинг маслаҳатчиси Қундуз Жолдубаева шу фикрларга муносабат билдириб ўтди.

— Раиса Атамбаева ҳамон Қирғизистон давлат тиббиёт академиясида дарс беришда давом этяпти, — деди маслаҳатчи. — У инсон азалдан оддий, одамохун бўлган ва шундайлигича қолган. Хўш, маршруткада юрса нима бўпти? Раиса опанинг жамоат транспортидан фойдаланиши банкдаги ҳисоб рақамлар ҳибсга олиниши билан сира боғлиқ эмас. У илгари ҳам маршрутка, автобусларда кўп юрган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here