Уэйн Руни Головкиннинг бугунги ғалабаси ҳақида: «Бундай якунни кутмагандим, у қарияпти»

0

Бугун, Нью-Йоркдаги муҳташам «Madison Square Garden» аренасида профессиона бокснинг ўрта вазн тоифасида IBF, IBO титуллари учун қозоғистонлик Геннадий Головкин ва украинлик Сергей Деревянченко ўртасида жанг бўлиб ўтди. Унда 12 раунд якунига кўра, Головкиннинг қўли баланд келди. Беллашувни бевосита арена орқали кузатиб борган англиялик таниқли футболчи Уэйн Руни Головкиннинг ғалабасига муносабат билдирди.

«Бу ажойиб ва тенг курашлар остида ўтган жанг бўлди. Ғалаба рақибларнинг ҳар бирига насиб қилиши мумкин эди. Шахсан ўзим, жангни кўриб завқ олдим. Ҳакамларнинг қарор чиқаришидан олдин ким ғалаба қозонишини кутгандим? Тўғриси барчаси шундай якунланади деб ўйламагандим. Албатта, Головкин қаримоқда, лекин, ушбу жангда у ўзини ушлаб тургани ақл бовар қилмас кўрсаткич. Головкин кейинги жангида ғалаба қозонишига ёрдам берадиган қандай маслаҳат бераман? Яхшилаб ухлаб олишни (кулади). Жиддий айтадиган бўлсам, унга маслаҳат бера олмайман. Ўйлайманки, унинг ўзи нима қилишни яхши билади. Назаримда, Головкиннинг ғалабасига Деревянченкони илк раундда ногдаун қилгани асосий роль ўйнади. Шу боис, бу Геннадийга муваффақият олиб келди», – дейди Руни.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here