Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 октябр сиз учун саломатлик, спорт ва хунук хаёллардан халос бўлиш кунига айланиши керак. Жисмоний зўриқишлардан воз кечманг. Бугун жисмоний зўриқишлар аксинча организмингизни мустаҳкамлайди. Ташқи кўринишингизга бироз ўзгартишлар киритсангиз ҳам зиён қилмайди. Қиз-жувонлар янги кийимлар сотиб олиши ҳам тавсия қилинади. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда эътиборлироқ бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ишда ҳам, оилада ҳам етакчилик билан боғлиқ истеъдодингизни кенг намойиш эта оласиз. Фақат ишхонангизда раҳбарлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Худо кўрсатмасин, иш режими ёки графигини билмасдан бузиб қўйсангиз, нақ балога қолиб кетасиз. Овқатланишда қоидаларга қатъий риоя қилинг. Шўр, аччиқ ва ёғли таомлар еманг. Шахсий автомобилингиз бўлса, кўчаларда эҳтиёт бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

7 октябр куни атрофдагиларни буткул унутиб, фақат ўзингиз ҳақингизда қайғура бошлашингиз мумкин. Аммо бу ишингиз нотўғри. Агар ўз вақтида хатони тузатмасангиз, одамларнинг ҳафсаласини қайтариб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Суюкли инсонингиз билан бўлиб ўтадиган суҳбатлар жуда тотли кечади. Ҳатто, пул масаласида гап очсангиз ҳам орангизда қарама-қаршиликлар кузатилмайди. Яқин қариндошларни ранжитиб қўйишдан сақланинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун бировларнинг ишига, муаммосига аралашиб қолишдан сақланинг. Ишхонангизда ҳам кўп ҳаракатлардан тийилишингиз тавсия этилади. Раҳбарлар кўзига кўринишдан эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун уйда ўтириб қолиш ўрнига тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юринг. Даромадингизни кўпайтириш, пулингизга пул қўшишингиз учун кўплаб имкониятлар юзага келади. Фойдаланиб қолинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

7 октябрда ишда фаол бўлсангиз, тақдирнинг ўзи сизни мукофотлайди. Нафақат пул билан, балки мартабангиз ёки лавозимингиз ошишини ҳам тақдирнинг ўзи таъминлаб қўйиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида қўшимча билим ва малакага эга бўлишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Агар хизмат сафарига бориш ёки ўзга шаҳарда малака ошириб қайтишни таклиф қилишса, бош тортманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун эзгу ниятларга етиш учун ортиқча куч сарфлаб ўтиришингиз шарт эмас. Имкониятларнинг ўзи сиз томонда бўлади. Шахсий ҳаётингизда туб бурилиш юз бериши кутилади. Суюкли инсонингизга, унинг севимли хоббиларига бўлган муносабатларингиз қудрати ортади. Молиявий масалада ҳам хавотирланиш учун умуман сабаб бўлмайди. Сизга яхши ишлаганингиз учун мукофот пули тақдим этишлари кутилмоқда.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

7 октябр куни ҳаётнинг барча жабҳаларида омадингиз чопади. Ҳаётингиз ёрқин ва қизиқарли кечади. Ўзингизни бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишдан олдин тарозининг икки палласини обдон текшириб кўринг. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда янги манзилга кўчиб ўтишингиз, уй учун харидларни амалга оширишингиз кутилади. Муҳим ишларни адо этишда ёлғизликда ҳаракатлар содир этманг. Одамлар билан муносабат юритишда мулойим бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун кўплаб хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Аммо қайғуришга ҳожат йўқ. Ҳамма ҳам хато қилади. Миянгизга ёмон хаёллар ўрламаслиги учун ишда фаолликни оширишингиз керак бўлади. Овқат рационингизга албатта оқсилга бой маҳсулотларни қўшиб қўйинг. Спорт билан шуғулланиб туришни ҳам унутиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Ҳаво яхшилигида эрталаблар югуриб туришингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

7 октябрда айримлар яқин ўтмишга қайтиб биринчи муҳаббатини хотирлашга тушиб кетиши кутилмоқда. Бу ўзингизни тўлиқ ишга бағишлашингизга жиддий халал беради. Кундузи дўстлар ёки танишлар табиат қўйнида дам олишга таклиф қилса, бош тортманг. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмайди. Шундай экан, дўстлардан қарз олмасликнинг сира иложи йўқ. Ўзингизни ўтдан чўғга урманг. Ҳаёт давом этади ва чидашга мажбурсиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сизга ҳеч қайси тарафдан наф бермайдиган ишлардан воз кечишингизга тўғри келади. Яқин орада сизга кимлардир қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф қилганини яна бир карра эсга олиб кўринг. Шу иш моддий аҳволингизни мустаҳкамлаб олишингизда ёрдам бериши мумкин. Оиласизларнинг бўлғуси жуфти билан тез-тез жанжаллашиб қоладиганларига маслаҳат шуки, тезроқ бир қарорга келинг. Асабни асранг. Балки иккингиз бир-бирингизга мос эмасдирсиз?

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

7 октябр куни юз йилдан кейинга режа тузгандан кўра бугунги ёқимли лаҳзалардан баҳра олинг. Барибир келажак Яратганнинг хоҳишига бўйсунади. Режаларингиз барбод бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун хизмат юзасидан сафарга отланади. Сафарингиз муваффақиятли кечади. Музокаралар давомида янги ишончли ҳамкорлар топасиз. Бугун терини ёшартиришга хизмат қилувчи ҳар қандай турдаги муолажалар фойдали кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун сиз учун харидлар кунига айланиши турган гап. Қимматбаҳо буюм сотиб олиш учун йиғиб қўйган пулларингиз бўлар-бўлмасга сарфланиб кетиши эҳтимолга яқин. Агар шайтонга хай бера олсангиз, харид балосидан қутулиб, пулларингизни ўзингизда сақлаб қолардингиз. Кечқурун ҳаммомга бориш, организмни заҳарли моддалардан тозалаш ва ташқи қиёфангизга ўзгартишлар киритиш фойдали кечади. Оиласизларни эса кечқурун романтик учрашув кутиб қолади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади