Яқиндагина БАА клубига ўтган ҳужумчи Ўзбекистон МТЖ йиғинига келиб қўшилди!

0
Яқиндагина «Локомотив»дан БААнинг «Хорфаккан» жамоаси таркибига кўчиб ўтган Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинларига қўшилди, дея хабар беради CA нашри.

Футболчи 4 октябрь кунида БАА Про-Лигаси доирасида жамоаси таркибида «Фужайра» майдонига сафар қилганди. Бугун эса Вадим Абрамов бошқарувидаги термамизнинг йиғинига етиб келди.

Қайд этиш керак, бугун миллий термамиз Олимпия термамизга қарши баҳс олиб боришади.

Маълумот учун, легионерлардан Икром Алибоев ҳамда Элдор Шомуродов ҳали ҳам клуб ихтиёрида ва улар яқин кунларда термамиз қароргоҳига етиб келишади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here