ЮҚОРИ ҚОН БОСИМИГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛИ…

0

 

Мангейм университети клиникаси профессори Бернхард Крамернинг таъкидлашича, юқори артериал қон босими 140/90 ва ундан юқори кўрсаткичга етганда, гипертония деб атала бошлайди. Гипертония тромбоз ривожланишига сабабчи бўлади ва оқибатда инсон инсульт, инфаркт каби хавфли хасталикларга чалинади. Бу хасталикдан қутулиш учун биринчи навбатда бўй билан мутаносиб вазнга эга бўлиш лозим. Бундан ташқари, овқатланиш рационимизда сабзавотлар, мевалар, ёғи олинган сут албатта бўлиши керак. Тузи баланд таомлардан қатъиян воз кечишимиз талаб этилади. Велосипедда сайр, ўртача тезликда югуриб туриш ҳам артериал қон босимини тушириш учун хизмат қилади. Дўлана, қизил лавлаги шарбати, саримсоқ ва магний ҳам қон босимини туширишда муҳим аҳамиятга эга.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here