15-16 октябрь кунлари ҳарбий можароларга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

0

15-16 октябрь кунлари Ўзбекистон Куролли Кучлари академиясида “Ҳозирги замон ҳарбий можаролари: мазмуни ва хулосалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Куролли Кучлари академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаларининг Координатори кўмагида ташкил этилаётган конференцияда ҳарбий можароларни ҳал қилишнинг замонавий усуллари ва ёндашувлари буйича миллий ва халқаро тажрибаларни умумлаштириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур конференция ҳарбий можароларнинг пайдо бўлиш табиати, уларни бартараф қилишнинг самарали чоралари, чеклаш ва эсколацияга йўл қўймаслик масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш учун кенг дискуссия майдонини яратиш, ҳозирги замон ҳарбий можароларида, ҳарбий санъат ривожланишидаги янги тенденцияларга ягона қарашлар ва ёндашувларни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистондаги ЕХҲТ, БМТ вакиллари ва экспертлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқаро Қизил хоч қўмитасининг минтақавий делегацияси, МДҲ, ШҲТ МАТТ, НАТО, Жорж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш Европа маркази, АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази, Озарбайжон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари қатнашади.

Конференция битта ялпи мажлис, 4-мавзувий секцияларда иш олиб бориш ва хулоса чикариш учун якуний мажлисни ўз ичига олади.

Конференцияда иштирок этиш учун тўлдирилган талабнома ва маърузани электрон манзилига жўнатиш зарур, e-mail: akaduz@umail.ru ёки akaduz@yandex.ru

Конференция иштирокчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 15 октябрь 8:30 дан 09:00 гача Қуролли Кучлар академиясининг катта мажлислар залининг фойесида ўтказилади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here