БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Врач беморларга деди:

— Бошингиздаги битларни асло ўлдира кўрманг!

— Нега?

— Чунки уларнинг томирида сизнинг қонингиз оқмоқда!

 

* * *

 

— Нега бошинг титраб кетяпти?

— Хаёл мия билан бош орасида тиқилиб қолди.

 

* * *

 

Фойдали маслаҳат:

— Агар сути қочиб кетмасин десанг, сигирни маҳкамроқ боғлаб қўй!

 

* * *

 

Кўприк устида бир эркак балиқ тутаётган одамни кузатарди. Ўтиб кетаётган болакай ундан сўради:

— Амаки, балиқчи бирор нарса тутдими?

— Қанақа балиқчи бўлсин у? Тўрт соатдан бери турибман, биронтаям балиқ тута олгани йўқ.

— Нега ўзингиз овламаяпсиз?

— Э, сабрим чидамайди.

 

* * *

 

Икки сигир майсазорда ўтларди. Бир гала эговлар учиб келиб сигирларнинг биридан сўрашди:

— Жануб қайси томонда?

Сигир кўрсатди. Орадан ҳеч қанча ўтмай яна бир гала эговлар учиб келиб сўради:

— Жануб қайси томонда?

Сигир уларга бошқа тарафни кўрсатиб юборди. Шунда шериги ундан сўради:

— Нега буларга бошқа томонни кўрсатдинг?

— Шунча эговга жанубда нима бор?..

 

* * *

 

Эълон:

«Компьютерда жуда секин терадиган котиба дудуқ директор қидирмоқда».

 

* * *

 

Севгилиси ташлаб кетиб ўзини ўзи ўлдиришга аҳд қилган тимсоҳ секин телефон гўшагини кўтариб деди:

— Алло! Бу чарм катмонлар ишлаб чиқарадиган фабриками?

 

* * *

 

— Оғайни, нега хафасан?

— Кетворган бир қизни тушимда кўргандим.

— Шунга хафа бўляпсанми?

— Йўқ, қиз билан танишдим, гаплашдим, энди телефон рақамини ёзиб олмоқчийдим, хотиним уйғотворди.

 

* * *

 

Шаҳарлик қизлар қишлоққа дам олиш учун келишганди. Йўлда эчки етаклаб кетаётган эркакни кўриб қизлардан бири қичқирди.

— Қизлар, қаранглар! Жуда чиройли эчки экан! Ҳатто шохиям йўғ-а!

Шунда эркак қизга деди.

— Хавотир олманг, қизим! Буям уйланса албатта шохи чиқади!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here