Эркак эҳтиётсизлик туфайли ўзининг бир яшар қизалоғини ўлдириб қўйди…

0

 

Москва вилоятига қарашли Жуковский шаҳрида яшаб турган ўзбекистонлик муҳожир эркакнинг хотини иккинчи фарзандини дунёга келтириш учун туғруқхонага ётган, шубҳасиз, эркак бир яшар қизчаси билан уйда қолганди. Шу йил 4 октябр куни кечқурун эркак керагидан ортиқ спиртли ичимлик истеъмол қилган. Эртаси куни эрталаб уйғонгач, не кўз билан кўрсинки, қизчаси полда ётарди. У аллақачон ўлим топганди. Кейинчалик маълум бўлдики, мастликда у фарзандига ўта жиддий жароҳат етказган. Гўдак етказилган жароҳат туфайли оламдан ўтганди. Буни суд тиббий экспертиза ҳам тасдиқлади.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Тергов жараёни бошланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here