IBF янги рейтингида ўзбекистонлик боксчилар эгаллаб турган ўринлар маълум бўлди

0

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг сентябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport нашри хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, у 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) мазкур йўналиш рейтингида август ойида бўлгани 6-ўриндан жой олди. Супер енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here