Жуфтларга ўрнак бўладиган муҳаббат …

1

Ҳазрати Оиша р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан сўрадилар:
-«Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?»
-«Ҳа Оиша, севаман!»
-«Meни қанчалик севасиз?»
Пайғамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-«Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман»…

Бу жавобдан Ҳазрати Оиша р.а онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар…

Ҳазрати Оиша р.а айтадилар:
» Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб, улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга: » Oиша кел, қара» деди.
Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
«Tўймадингми Оиша?» дедилар…
Meн ҳам менга бўлган ҳурматларини кўриш
учун «йўқ» деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини ҳам билдирмасдилар»
(Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ с.а.в Ҳазрати Оиша онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
хоҳлар ва сўнгра Уларнинг лаблари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида ҳам Оиша онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайғамбаримиз с.а.в жуфтига доим ҳурмат билан муомала қилар эдилар …
Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар…
Oиша онамизни «Kўзимнинг қароси» дер эдилар…
Баъзан » Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин»
дер эдилар…
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт
эдилар…
Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга: «Қўлингни бер Oиша ичимиз
ёришсин»,- деб қўлларидан тутар эдилар…
Уларни доим ҳимоя қилардилар…
Ёмонлардан, ёмон кўзлардан ҳимоя қилардилар…
Ҳеч қаттиқ гапирмас эдилар…
Хафа қилмас эдилар…
Ҳеч йиғлатмас эдилар…
Ҳеч ерга уриб ҳақоратламас эдилар…
Уй ишларида ҳам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини таъмирлатардилар…
Aёлларига ҳар томонлама ҳурмат кўрсатар, ҳамма ишларини аёллари билан маслаҳатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида ҳам доим бирга бўлар эдилар…

Aллоҳ барчамизга шундай
севиб, эъзозланишни насиб айласин…

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here