Ла Лига 2019/20. «Барселона» 9 киши бўлиб йирик ғалабага эришди, Месси эса мавсумдаги илк голини урди (+видео)

0

Испания чемпионатининг 8-турида «Барселона» ўз майдонида «Севиля»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қозонди.

Учрашувдаги ҳисобни 1-тайм ўрталарида Луис Суарес қайчи услубидаги гол билан очди.

Кейин Артуро Видал ўз номини таблога ёздириб қўйди – 2:0.

35 дақиқада эса Усмон Дембеле натижани йирик кўринишга олиб келди – 3:0.

Ўйинга сўнгги нуқтани 2-бўлимда Лионел Месси қўйди. У жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Айтиш жоизки, каталонияликлар баҳсни 9 киши бўлиб якунлашди. Баҳс охирларида ўйинни чўзгани учун Рональд Араухо, қўполлиги сабаб Дембеле майдондан четлатилди.

«Барселона» – «Севилья» 4:0 (3:0, 1:0)

«Камп Ноу» стадиони.

Голлар: 1:0 – 27 Суарес, 2:0 – 32 Видаль, 3:0 – 35 Дембеле, 4:0 – 78 Месси.

«Барселона» – тер Штеген, Серджи Роберто, Тодибо (Араухо, 73), Семеду, Пике, Видаль (Ракитич, 70), Артур (Бускетс, 65), де Йонг, Дембеле, Суарес, Месси.

«Севилья» – Вацлик, Каррису, Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Фернандо, Окампос, Оливер Торрес (Жордан, 46), Нолито (Мунир, 46), де Йонг (Эрнандес, 65).

Огоҳлантиришлар: Регилон (22), Каррису (34), Семеду (39), Дембеле (53), Суарес (64), Пике (85), Бускетс (88), Банега (90).
Четлатишлар: Араухо (87), Дембеле (88).

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here