Мусулмонлар идораси: “Заркент бобо” зиёратгоҳидаги ширк амал тўхтатилди!

0

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда, жумладан сайтимизнинг Youtubeдаги расмий каналида Тошкент вилоятида жойлашган зиёратгоҳлардан бирида ширк амаллар қилаётган одамларнинг видеолавҳаси берилди. Мазкур лавҳа тармоқларда катта резонанс берди ва кўплаб мусулмонларнинг танқидига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ёзишича, Тошкент вилояти Паркент тумани имом-хатиблари томонидан зиёратгоҳда кузатилган динимизга зид амалларни бартараф этиш чоралари кўрилди ва у ердаги ҳолат доимий назоратга олинди. Ушбу туман имом-хатиблари томонидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ислом динида баён этилган зиёрат одоблари акс этган пешлавҳаларни идора тасарруфида бўлмаган қадамжоларга ҳам жойлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар Диний идора ташаббуси билан бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси яна бир бор шу каби ўз тасарруфида бўлмаган зиёратгоҳларнинг масъулларини мана шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, зиёрат одобларини тушунтириш борасида ҳамкорликка доим тайёр эканини маълум қилди.

Human.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here