Никоҳ тўйи учун йилнинг энг яхши фаслини танлаймиз!

0

Турмуш қураётган ёшлар эртами кечми никоҳ учун мавсум танлаш масулиятини ўз бўйинларига олишига тўғри келади. Тўй учун қайси мавсумни танлаган яхши?
Бу саволга жавоб бериш бир вақтнинг ўзида ҳам оддий, ҳам қийин. Ҳар қандай мавсум байрам учун мос, лекин энг яхшиси эса сизни қониқтирганидир. Биз ўзимиз томонимиздан ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликларини таърифлашга ҳаракат қиламиз, танлов қилиш эса ўзингиздан.

Баҳорий тўй

Кўпчилик тўй учун йилнинг энг идеал даври баҳор дея ҳисоблайди. Табиат уйғонган, атроф муҳит яшилга бурканган, узоқ ўлкалардан қушлар қайтган, осмон жуда мусаффо ва оч кўк тусни эгаллаган…

Баҳор тўйининг афзалликларидан:

– энг яхши мутахассислар (тоастмастер, фотосуратчи, тўй ташкилотчиси ва бошқалар) хизматларининг нархлари кўтарилиб улгурмаган бўлиши;

– Тўйхонанинг анча ҳамёнбоп нархи;
– Суратга олиш учун гўзал табиий кўринишлар.

Баҳордаги никоҳнинг камчиликлари:

– ўзгарувчан об-ҳаво; (очиқ ҳавода ташкиллаштирилган тўйнинг сценарийсига халақт қилиши табиий).

Ёзги тўй

Тўй учун энг машҳур мавсум – ёз ҳисобланади.

Афзалликлар аниқ:

– Иссиқ об-ҳаво, унинг ёрдамида ҳар қандай услубдаги тўй либосини танлашингиз мумкин;

– табиатда тўй қилиш имконияти;

– тўй юриши ва фотосессиялар учун жой танлаш чексизлиги.

Шу билан бирга, ёзги тўйда кўплаб камчиликлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми қуйидагилардир:

– тўй хизматлари учун нархлар баҳорга нисбатан 2-5 марта кўтарилади;

– Рўйхатга олиш идорасида ва тўй фотосуратлари учун машҳур жойларда навбатлар кўпайиши;

– кучли иссиқ, соғлиғидан шикояти бор одамларга ноқулайлик, тўй ширинликларининг тез бузилиб қолиши;

Кузги тўй

Кузда тўй юқорида келтирилган ёзги нишонларнинг барча камчиликларини ҳисобга олсак, кўпгина келинлар ва қизлар тўй учун йилнинг энг яхши вақтини куз деб ҳисоблашади. Бунга рози бўлмаслик ҳам қийин.

Унинг афзалликлари:

– Илиқ, лекин унчалик ҳам иссиқ ҳаво бўлмайди;

– Тўй фотосессиясини ўтказазиш учун жуда ажойиб манзараларнинг кўплиги ;

-Тўй ташкилотчилари, мутаҳассислар, суратчиларнинг ёзга нисбатан пастроқ баҳода ишлашлари;

Куз тўйининг камчиликлари қаторида, об-ҳаво жуда инжиқ ва ноаниқ бўлиб қолиши ҳам бор, айнан шу учун кўплаб байрам ғоялари амалга ошмай қолиши ҳам мумкин. Эҳтимол, бу асосий камчилик эмасдир, ҳатто ягона камчилик ҳам бўлиши мумкин.

Қишки тўй

Ва ниҳоят тўй учун кўпинча танланмайдиган қиш фаслига етиб келдик. Негадир кўп келин-куёвлар ушбу фаслда тўй қилишдан қўрқадилар. Бекор қилишади ҳам. Қиш фаслида тўй қилишнинг жуда кўп сиз билишингиз керак бўлган афзалликлари бор.

Шундай қилиб қиш фаслининг афзалликларини санашни бошлаймиз:

-Йил давомидаги тўй хизматлари нархининг энг паст даражада бўлиши;
– Мутахассислар борасида кенг танлов, бу даврда улар деярли ишсиз бўлишади;

-Сотувга энди кириб келаётган тўй либосларининг улкан ассортименти;

– Янги йил байрами муносабатлари билан шаҳарларда ёқилган турли туман ажойиб чироқларнинг порлаган манзараси;

Қишки тўйлар ҳам камчиликлардан мустасно эмас, аммо бу тўғирлаб бўлмайдиган даражада эмас:

– тўй либосини танлашда танлов чекланганлиги ( фақат енги узун кўйлаклар) ва келин учун шуба эҳтиёжи;

-Сувли кўллар ва лойли кўлмаклар;

-Совуқ ҳаво шароитлари (муз) туфайли узоқ вақт талаб қилиши мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here