ҚОЗОҒИСТОНЛИК АЁЛ ВАҲШИЙ ЭРНИНГ КАСРИГА ҚОЛДИ…

0

 

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида кўз кўриб қулоқ эшитиши мумкин бўлмаган жиноят содир этилди. 43 ёшли эркак 38 яшар исми-шарифи сир тутилган хотини билан жанжаллашиб қолди-ю, жаҳл устида уни кимсасиз ерга олиб борди ва устига бензин сепиб ёқиб юборди.

Шаҳардаги травматология илмий текшириш институти врачларининг айтишича, аёл танасининг 75 фоиз қисми куйиб кетган. Фақат оёғининг пастки жойларигина соғ қолган. Жабрланувчи мустақил тарзда нафас ола билмаяпти. Аҳволи оғирдан-да оғирроқ дея баҳоланган.

Золим эр қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

 

loading...