Тошкентда автомойка ишчиси кекса аёлнинг номусига тегди

0

Фуқаро Фаррух Зайниддиновга нисбатан 1-1001-1904/241-сонли жиноят иши очилди.

Сабаби, 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган, муқаддам ўғирлик, транспорт воситасини олиб қочиш, ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик каби жиноятларни содир этгани учун 4 маротаба судланган Фаррух Зайниддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 142-моддаси ва 118-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноятга оид қўлга киритган ҳужжатларга кўра, Ф.Зайниддинов мастлик ҳолатида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси 171А-уйда яшовчи Х.Т.нинг жуда кексалиги, унга нисбатан физиологик ва жисмоний жиҳатдан ожизлигидан фойдаланиб, унинг танасининг турли қисмларига уриб, бошидаги рўмолини оғзига тиққан ҳолда қаршилигини енгиб, унинг эркига қарши зўрлик ишлатиб, номусига теккан.

Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа кўчасидаги уйда Х.Т. тахминан 20 йилдан бери ёлғиз яшаб келган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here