Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 октябр куни атрофдагилар билан мулоқотда, иш жараёнида ва муҳаббатда эмоцияни қаттиқ назоратда ушлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Эмоцияга эрк берсангиз, ўзингизга зиён етиб қолиши мумкин. Кун давомида бадантарбия билан шуғулланишни ҳам унутиб қўйманг. Айниқса, бел ва оёқлар мустаҳкамлигини сақлаш учун хизмат қиладиган жисмоний машқлар сизга жуда зарур. Тоза ҳаводан кўпроқ нафас олишга ҳаракат қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Агар эрталаб уйқудан турибоқ позитив кайфиятга эга бўлсангиз, билингки, кун бўйи ҳар қандай ишда ҳам албатта муваффақиятлар қозонасиз. Дангасалик, эринчоқлик позитив таъсирида жойини топиб кетади. Ижодкорларнинг ҳам бугун куни туғади. Илҳомнинг манаман деганлари фақат сиз билан бирга бўлади. Олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, уни бошқа кунга қолдира туринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

8 октябрда ҳар жабҳада танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Ишингиз, шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ янгиликларни қидира бошлайсиз. Фавқулодда вазиятлар юзага келса, қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга албатта тўғри йўл кўрсатади. Бугун сизни ҳайрон қолдириб зерикарли ва майда юмушлар яхшигина даромад ҳадя этиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутиб қўймаслигингиз тавсия этилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун кунингиз одатдагидан ҳам хотиржамроқ ўтади. Тоғни толқон қилишни мўлжаллаган бўлсангиз, хотиржам бўлаверинг. Унинг ўзи сизни қидириб келади. Ҳар ишда қобилиятингизга шубҳа назари билан боқманг. Моддий аҳволингизни бугун фақат қарз кўтариш билан яхшилай оласиз. Бусиз кўзланган даромадга эга бўла олмайсиз. Харид қилишни режалаштирган бўлсангиз, уни бошқа кунга қолдиринг. Бунинг ўрнига романтикага ошно тутининг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

8 октябр куни гоҳ ҳамкасблар, гоҳ қариндошлар билан баҳсга киришишингиз кутилади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунингиз шундай баҳсларга, асабийликларга бой бўлиши мумкин. Агар хотиржамликни қўлдан бой бермасангиз, асабийликларни четлаб ўтишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Келажак учун лойиҳалар ўйлаб топиш амалини кейинга суришингизга тўғри келади. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда мулойимроқ бўлинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун нотиқлик санъатингиз зарур бўлади. Унинг ёрдамида нуқул сизни танқид остига олаверадиган инсонларни ҳам ўз тарафингизга оғдира оласиз. Шахсий бизнесга қўл урганлар учун бугун синовлар кунига айланиши мумкин. Пулни пулга уриштиришни яхшироқ ўзлаштириш учун тажрибали тадбиркорларнинг маслаҳатларини қулоққа олинг. Кечқурун уйингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни ортга сурмаслигингиз тавсия қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

8 октябрда ишларингиз бошингиздан шу қадар ошиб тошадики, кечқурунга бориб уйгача аранг етиб олишингиз мумкин. Аммо бу яхшиликка. Виждонингиз, қалбингиз сокин тортади. Чунки кун давомида чин юракдан ишлайсиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида жиддий муаммо ва тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Саломатликни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Акс ҳолда шамоллашни орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Жуфтингиз билан муносабат юритганда, ён беришга мойил бўлишингиз лозим. Қилаётган ишларингизга мустақил фикрлаган ҳолда ёндашинг. Яъни, бировлар келиб маслаҳат берса, қулоқ тутиб қолишдан сақланинг. Уйқуга ётишдан олдин танани бўшаштирувчи ванна қабул қилишингиз зарур бўлади. Терини тозалаш амаллари ҳам муваффақиятли кечади. Кечқурун қачонлардир бирга ўқиган қадрдонларнинг бири ҳақида хушхабар эшитасиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

8 октябр куни нафақат серқатнов йўлларда, балки уйда ҳам эҳтиёт бўлинг. Бирор ишга қўл уришдан олдин уни қандай тўғри бажариш ҳақида маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада ҳам эътиборли бўлинг. Йўқса, пулларингиз бировларнинг киссасига тушиб кетиши мумкин. Уларни қайтариб олиш эса кейин қийин кечади. Кечқурун спорт машғулотларидан қатъиян воз кечинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун айримлар эрталаб олис сафарга отланиши кутилмоқда. Сафар фавқулодда пайдо бўлади. Аммо мароқли ўтади. Башарти ҳамон ёлғиз бўлсангиз, сафар давомида романтик танишувни ҳам бошдан кечиришингиз мумкин. Рўзғор буюмларидан қайсидир бири бузилиши каби майда кўнгилсизликлар содир бўлиши кутилади. Бу сизни катта пулга тушириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

8 октябрда тушга қадар молиявий аҳволингизни қандай яхшилаш ҳақида бош қотирасиз. Аммо йўлини топасиз ва бу муаммони кўнгилдагидек бартараф этасиз. Фақат жон жаҳдингиз билан ишга киришманг. Организмингиз жисмоний зўриқиши яхшиликка олиб келмайди. Жуда бўлмаса, танишлардан пича қарз кўтаришингиз ҳам зиён қилмайди. Оилангизда яқинлар билан баъзи масалаларда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун иш жараёнида топқирлик ва уддабуронлик сизнинг хизматингизда бўлади. Бироқ оилада аксини кўрасиз. Жуфтингиз сизни бўшангликда айблаши мумкин. Молиявий муаммолар сизга сўзсиз итоатда бўлади. Сарфлаган кучингиз ва вақтингизни оладиган пулларингиз тўлиқ оқлайди. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрни билинг. Кўча таоми истеъмолидан юз буринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади