Ўзбекистонлик ММА’чи бевақт оламдан кўз юмди

0

4 октябрь куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида АCА 100 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик ММА’чи Бекзод Нурматов (11-1) мезбон Беслан Исаевга (38-10) қарши тўқнаш келди. Беллашувда ҳакамлар қарорига кўра, Исаевнинг қўли баланд келди.

Мазкур жангдан кейин Нурматовнинг бугун оламдан кўз юмгани маълум бўлди. Тахминларга кўра, у Исаевга қарши жангда олган жароҳати сабаб вафот этган.

Ўзбекистон вакили ярим ўрта вазн тоифасида октогонда жанг ўтказиб келган. У жанговар самбо ҳамда бошқа яккакураш спорт турлари бўйича бир қатор мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорига айланганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here