Абрамов Ўзбекистон МТЖ футболчиларига қайси клубларнинг ўйинини кўрсатаётгани ҳақида айтди

0
Ўзбекистон терма жамоаси Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотларда Лутфулла Тўраев иштирок этмагани ҳақида хабар берилганди. Шу боис  СА сайти мухбири бош мураббий Вадим Абрамовдан бу маълумотга аниқлик киритишни сўради.


– Бир неча кундан буён терма жамоа билан шуғулланган Лутфулла Тўраев бугун «Бунёдкор» сафида «Қўқон-1912» билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушибди…

– Лутфулла Тўраевни «Бунёдкор»га қўйиб юбордик, у Яман билан баҳсда ўйнамайди. Биласиз йиғинда 25 нафар футболчи бор, қайдномадан эса 23 футболчи жой олади. Шу боис кеча 4 нафар ўйинчини бугун эса Тўраевга жавоб бердик.

– Олдинлари терма жамоа футболчиларига «Барселона» иштирокидаги ўйинларни намойиш этиб беришингиз ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда эса «Манчестер Сити» ўйинларини кўрсатаётган экансиз. Бундан келиб чиқадики сиз учун Гвардиола энг кучли мураббийми?

– Фақат «Сити» эмас, «Ливерпуль», «Барселона» ўйинларини ҳам кўрсатаяпмиз. Сабаби улар бугунги кундаги энг кучли жамоалар ва бизнинг ўйинчилар ҳам улардан ўрнак олишларини истаймиз. Гвардиола бошчилигидаги жамоа деярли ҳаммани мағлуб этаяпти тўғрими? Демак унинг жамоаси ҳозир энг кучлиси.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here