Андижонда икки нафар мактаб муаллимини шафқатсизларча калтаклашди. Нега?..

0

 

Шу йил Андижондаги №50 ўрта мактабда директор ўринбосари Ш. У. ва ҳарбий таълим муаллими Г. А. лар математика муаллимаси Д. Ю. га дарсга кечиккани ва кийиниш маданиятига амал қилмаганини айтиб танбеҳ беришган. Муаллима ва икки педагог ўртасида жиддий жанжал юзага келган. Шунда муаллима уларнинг устидан эрига шикоят қилишини айтган-у, кетган. Ўшанда соат кундузги 13: 20 эди. Соат 13: 35 да муаллиманинг эри У. Т. ёнида икки дўсти билан мактаб ҳовлисига кириб борган. Уччовлари ҳам темир кўтариб олишган экан. Мактаб директори ҳамда ҳарбий таълим муаллимини шафқатсизларча калтаклашди. Ажратишга келганларнинг баъзилари ҳам қўрқитишлардан, ҳақоратлардан, калтаклардан қуруқ қолмади. Соат 14: 00 да мактабга профилактика инспекторлари етиб келишди. Бу вақтда муаллиманинг эри ва дўстлари кетиб бўлишганди. Жабрланувчиларни касалхонага олиб боришди. Врачлар айтишдики, мактаб директори ўринбосари мия чайқалишига учраган, бурни синган, ўнг кўзи атрофига жабр етган, тиззасидан жароҳат олган. Ҳарбий таълим муаллими ҳам мия чайқалишига учраган, бурни синган, чап қўли ва сон қисмидан жиддий жароҳат олган. Иккита тиши синиб тушган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...