Энди Тошкент метроси йўловчилари кассаларда жетон сотиб олиш учун навбатда туриши шарт эмас

0

Маълум қилинишича, қуйидаги бекатларда кеча, 7 октябрдан бошлаб HUMO карта орқали йўл ҳақини осонгина тўлаш мумкин.

– Буюк ипак йўли (кириш KFC тарафдаги автобус бекатидан)
– Амир Темур хиёбони (барча кириш жойлари)
– Мустақиллик майдони (барча кириш жойлари)
– Пахтакор (кириш Давлат консерваторияси тарафдан)
– Бунёдкор (кириш Халқлар дўстлиги саройи тарафдан)
– Мирзо Улуғбек (кириш Ғ.Ғулом боғи тарафдан )
– Чилонзор (кириш 9 қаватли бинолар тарафдан)
– Беруний (кириш Ўзбекистон миллий университети ва ЎзКўргазмаСавдо тарафдан)
– Минор (кириш Молия институти ёнидан)
– Абдулла Қодирий (кириш Олой бозори марказий павилёни ёнидан)

Тўловни амалга ошириш учун HUMO валидаторига картани текизиш кифоя экан.