Кўпчилик ишқибозларнинг норозилигига сабабчи бўлган футболчи Ўзбекистон МТЖ бугунги машғулотларида қатнашмади

0
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш учрашувларига тайёргарликни давом эттирмоқда, дея хабар қилади СА нашри.

МТЖга чақирилган «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев терма жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмади.

«Бунёдкор» клубининг Телеграм каналидаги хабарларга кўра, Тўраев «қалдирғочлар» сафида «Қўқон-1912″га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашган.

Ярим ҳимоячи МТЖни лагерини тарк этгани аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 ва 15 октябрь кунлари ЖЧ-2022 саралаш учрашувларида иштирок этади. Дастлаб «Пахтакор» стадионида Яманга қарши баҳс бўлиб ўтади. 5 кун ўтиб терма жамоамиз Сингапур меҳмони бўлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here