Монголияда оч айиқ чодирга кириб бориб ота-болани тилкалаб ташлади… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Шу ҳақда «Монголия Сейчас» нашри хабар тарқатган. Хабарда айтилганки, фожиа Ероо сомонида содир бўлган. Оч қолган йиртқич айиқ бемалол чодирга кириб борган. Ичкарида ота ва унинг гўдаги ухлаётганди. Айиқ икковларини ҳам ваҳшийларча ўлдирган. Гувоҳларнинг гапига қараганда, эркакнинг оёқларигина қолган. Қолган қисмини йиртқич еб ташлаган. Гўдакни эса ўлдиргач, ерга кўмиб кетган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳокимият корчалонларидан йиртқич айиқларга қарши керакли чоралар кўришни талаб қилишмоқда. Айтишмоқдаки, авваллари бу маҳлуқлар кечаси келиб қорамол, қўй, эчки, отларни тилкалаб кетишаркан. Энди эса одамларга ўтибди. Экспертлар айиқ фожиасида фикр юритиб, у ўрмонда емиш топа олмай, оч қолгани учун чодирга ҳужум уюштирганини таъкидлашди.