Қозоғистонда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Бир киши ўлим топди…

0

 

Автоҳалокат шу йил 6 октябр тунда содир бўлди. Тергов материалларида таъкидланишича, «BMW» автомобилини бошқараётган 28 ёшли ҳайдовчи Олмаотадаги серқатнов йўлларнинг бирида ҳаракатланиш жараёнида бошқа кўчага ўтмоқчи бўлган. Аммо шу жараёнда асосий йўл бўйлаб ҳаракатланувчи машиналарни ўтказиб юбориш ҳақидаги махсус белгига эътибор бермаган. Оқибатда «Volkswagen Touareg» ва «Renault Logan» автомобиллари билан тўқнашиб кетган. Бунинг натижасида бир киши ҳалок бўлди. Етти киши оғир жароҳат олди. «BMW» ҳайдовчиси қамоққа олинди.