Telegramда ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи расм ёки видео жўнатиш мумкин

0

Юқори даражада махфийлиги билан ишонч қозонган Telegram мессенжерида маълум вақтдан сўнг автоматик йўқолиб кетадиган сурат ёки лавҳа жўнатиш мумкин. Мазкур функция ушбу сервиснинг iOS ҳамда Android учун ишлаб чиқилган иловаларда ҳам мавжуд.

Буни қуйидагича амалга оширамиз:

  1. Мессенжерда фото ёки видеофайл юбориш керак бўлган суҳбатдошни танлаймиз. Унга файл бириктириб юбориш (скрепка шаклидаги) тугмачасини босамиз.
  2. У ердан жўнатиладиган расм ёки лавҳани танлаймиз, унинг остида махсус меню қатори кўринади:
  3. Шу ердаги таймер белгичаси устига босамиз ва керакли вақтни белгилаймиз. Юборилаётган сурат ёки ролик шунча муддатдан сўнг ғойиб бўлади.
  4. Юбориш тугмачасини босамиз.
    Ғойиб бўлувчи расм ёки видеоли хабарни олган суҳбатдошга унинг қанча вақтгача йўқолмай туриши хира тарзда кўриниб туради. Агарда қабул қилувчи томон шу пайт мобайнида расмни сақлаб қолиш учун экрандан скриншот олса, жўнатувчига бу кўринади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here