Тожикистонда икки ўсмир пичоқбозликка берилганди. Учинчи ўсмир жиддий жароҳат олди…

0

 

Бу воқеа Душанбе яқинидаги Рудакий туманида содир бўлди. Шу йил 5 октябр куни Суҳроб ва Баҳридин исмли (исмлар ўзгартирилган) икки ўсмир Обчакорон қишлоғида яшовчи 17 яшар учинчи бир ўсмирни пичоқлаб қўйган. Шу ҳақда туман ички ишлар бўлимига жабрланувчининг онаси 36 ёшли аёл хабар берган.

Ташкил этилган тезкор тадбир натижасида Чимтепа қишлоғида яшовчи икки нафар 17 ёшли ўсмир қўлга олинди. Айнан улар аёлнинг ўғлига тиғ жароҳати етказган эди.

Ҳозирда тергов жараёни бошланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here