Уяли алоқа воситасини бегона кишига ишонманг

0

1 октябрь куни соат 4.00 да Юнусобод туманида 23 ёшли Алишер Р.нинг ёнига 24 ёшли Достонжон Д. келиб зарур қўнғироқ учун унинг телефонини сўраган. Алишер Достонжоннинг гапига ишониб, унга “Samsung J6” русумли нархи 2.100.000 сўм бўлган телефонини берган. Аммо Достонжон Д. телефонда рақам териб, бир оздан сўнг воқеа жойидан яширинган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарли”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Бировларга ёрдам бериш вақтида эҳтиёт бўлинг. Нотаниш одамларга шахсий буюмларингизни берманг. Агарда сиздан телефон сўрашса – телефонни ҳеч кимга бермаслигингизни, аммо ёрдам беришингизни билдиринг: нотаниш инсон сизга рақамни айтиб, қандай хабар етказишни маълум қилсин.