Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 9 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш бажариш масаласида кимгадир суянишни режа қилган бўлсангиз, муваффақиятсизликка учрашингиз аниқ. Яхшиси, ўз кучингиз ва имкониятларингизга суянган ҳолда иш бажаринг. Оиладаги мажбуриятингизни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишингиз тавсия этилади. Кузнинг ўзгарувчан ҳавосини ҳисобга олган ҳолда кийининг. Акс ҳолда шамоллаш орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

9 октябр куни нафақат омад сизга кулиб боқади. Балки ўзингиз ҳам унга тик боққан ҳолда жилмая бошлайсиз. Барча муаммолар ортиқча асабийликларсиз ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Муҳаббатда оила қурмаганларни қувончли лаҳзалар кутади. Маълум бўладики, бўлғуси жуфтингиз сизни нафақат севади, балки барча мавжуд нуқсонларингизга ҳам кўз юмади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

9 октябрда куч ва имкониятларни керакли томонга тўғри йўналтира олсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Фақат олдиндан ғалабангизни нишонлашга тушиб кетманг. Охирини кутинг. Бел қисмингизда фавқулодда оғриқ туриш эҳтимоли бор. Дарҳол врач қабулига боринг. Муолажаларни қанча эрта бошласангиз, шунча ўзингизга яхши бўлади. Кечқурун овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Меъёрни билинг. Хаста қондошларингиз бўлса, уларнинг ҳолидан албатта хабар олинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Атрофдагилар билан мулоқотда бугун жуда мулойим бўлишингиз талаб этилади. Акс ҳолда ишда ҳам, муҳаббатда ҳам кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Башарти кимдандир ўзингиз ҳақингизда танқидий фикр эшитсангиз, сира ранжиманг. Бунга биринчи навбатда ўзингиз сабабчи бўлиб чиқасиз. Бугун жисмоний зўриқишлардан қочинг. Саломатлигингизга путур етиши мумкин. Ақлий меҳнат эса аксинча фойда келтиради. Спиртли ичимликлар истеъмолидан ҳам сақланишингиз тавсия этилади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

9 октябр куни нимани кўнглингиз тусаса ўша билан банд бўлинг. Оилавий бюджетни тузиб чиқинг, олис келажак режаларини пухталанг. Жуда бўлмаса, саёҳатга чиқинг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оиласизлар эса романтик учрашувдан бугунча воз кечиб турганлари маъқул. Вазият шуни тақозо этиши кутилмоқда. Асосийси, буни танлаганингизга тўғри уқтира олсангиз бас.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун кўплаб оғир вазиятлардан ўз кучингиз билан чиқиб кетишингизга тўғри келади. Билингки, бусиз ҳашаматга эриша олмайсиз. Кун давомида кимлар биландир баҳслашишингиз, музокаралар олиб боришингиз эҳтимоли бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни қўлга ола билишингиз керак бўлади. Ким бугун олис сафарга отланса, албатта ёқимли лаҳзаларга ошно тутинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

9 октябрда интеллектни тараққий этдиришингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ қўшимча билимлар олишни бошлашингиз фақат фойда келтиради. Билинг, бугун сизнинг кунингиз. Шунинг учун биронта ҳам қувончли лаҳзани ўтказиб юборманг. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги келишувлар билан банд бўлишлари мумкин. Бундай вазиятда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун рўзғор икир-чикирлари туфайли бироз асабийлашишингиз мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун имкон доирасида ёқимли инсонлар билан мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг. Ёқимли инсонлар эса сизнинг ўзингиз бўлиб чиқасиз. Демак, ўзингиз билан суҳбатлашинг, орзулар уммонига шўнғинг. Мартабангиз ошиши масаласида режалар тузинг. Шахсий бизнесини очиш истагида юрганлар сира ўйланмасдан иш бошлашса ярашади. Бунинг учун пулларингиз етарли. Шахсий сирларингизни бировларга айта кўрманг. Дўстдан кўп душман. Тағин сизга ҳасадгўйлар зиён етказиб қўйишмасин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

9 октябр куни ҳаракатларингизда пассивлик кузатилади. Орзуларингиз бисёр, аммо олдинга интилишингизда шиддат етишмайди. Эсда тутинг, бундай пассивлик билан эзгу мақсадларга етиб бўлмайди. Кечқурун олдингизда жиддий мажбурият пайдо бўлади. Аниқроғи, ўзингизни ўзингиз қайта тарбиялашингиз лозим. Қўлингизга китоб, дарсликларни олинг ва қўшимча билимлар олишни бошланг. Ҳаётни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун кўп гапиришдан кўра кўпроқ ишлашингизгина сизга наф келтиради. Фаолликни оширинг. Айниқса, моддий аҳволингизни яхшилашда фаоллик жуда керак бўлади. Заҳирангизда куч ва имкониятлар етарлича бор. Агар уларни ишга солсангиз, тоғларни уриб толқон қилишга-да қодир бўласиз. Аммо тоғни толқон қилишингиз шарт эмас. Дангасаликни ўзингиздан нари ҳайдай олсангиз бас. Қолгани йўл-йўлакай ечимини топиб кетаверади.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

9 октябрда биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратишингиз тавсия қилинади. Кўз остиларингизда қопчалар пайдо бўлган чиқса, юрагингиз меъёридан камроқ ура бошласа, оёқларингиз ҳолсизликдан чалиша бошлаган бўлса, албатта врачга учрашишингиз керак. Ундай ҳолатда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишингиз шарт. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун нафи кам, чалкаш, кўп вақт ўғирлайдиган ишларни йиғиштириб қўйишингизга тўғри келади. Мабодо ҳозирги ишингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, дўстлар, танишларга мурожаат этиб, ўзингизга ёқадиган иш топинг. Қариндошларингиз орасида ҳам бу муаммони бартараф этиш қўлидан келадиганлар топилади. Оилавий ҳаётда кўнгилсиз ҳодиса юз бериши эҳтимолга яқин. Сизни қайсидир яқинингиз нотўғри айблаши мумкин. Сукут сақланг. Хотиржам тортинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади