Uzbekistan Research Online – ОТМ илмий журналлари дунёга юз тутмоқда

0

7 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан яратилган Ўзбекистон Республикаси илмий журналлари рецензиядан ўтказилувчи рақамли платформа – Uzbekistan Research Online`нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier компанияси (Нидерландия) ўртасида тузилган битимга кўра, компания мутахассислари томонидан юртимиз ОТМлари илмий журналларни бирлаштирган ҳамда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд бўлган ноёб платформа яратилди.

Uzbekistan Research Online ташкил этилиши Ўзбекистон илм-фанининг жаҳонга юз тутишида стратегик муҳим қадам ҳисобланади, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов. – Бу имконият олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшади, илмий журналларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди, қолаверса, маҳаллий олимларни бутун дунёга кўрсатиш имкониятини беради.

Bepress Президенти Жан-Габриель Банкиер www.uzjournals.edu.uz платформасининг ишга тушиши билан ўзбек олимларнинг илмий ишлари дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатларида тўрт юз мартага яқин юклаб олинди. Бу бошланиши, холос дея қайд этди.