Вьетнамда наркотикфурушларни оммавий тарзда қатл этишмоқда…

0

 

Вьетнамдаги судлар бир куннинг ўзида наркотик савдоси билан шуғулланган фуқароларнинг 11 нафарини ўлимга маҳкум этди. Яна уч киши худди шу айблов билан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Дастлаб Ҳошимин суди 8 нафар наркотик сотувчи дильерларни ўлимга маҳкум этди. Бир нафарини бир умрга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Айтилдики, бу қонунбузарлар Дананг портида ўз қабиҳ ишларини амалга ошириб келган. Кейинроқ Сон Ла вилоят суди 3 нафар фуқарони наркотик савдосида айблаб, уларга нисбатан ўлим жазосини белгилади. Бир нафари бир умрга қамалди, яна бир киши 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, наркодильерларнинг бири қидирувда. Уни полиция ва махсус хизмат вакиллари изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам қонунларига кўра, 600 грамм героин ёки 2,5 кило бошқа наркотик моддаси билан қўлга тушганлар ўлимга маҳкум қилинади. Наркодильерларнинг бири яшаган уйни тинтув қилишганда эса, жами 7,5 килограмм амфетамин ва героин топилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here