Бугун Ўзбекистон – Яман баҳси олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

0

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ эртага ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яманга қарши майдонга тушади. Учрашув 17:00да «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

Бугун эса «Пахтакор» ўйингоҳининг анжуманлар залида ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилади. Даставвал, соат 16:30да Яман терма жамоаси устози иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Яман терма жамоаси «Пахтакор» стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Сўнгра соат 17:30да «Пахтакор» стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:00да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here