Дарғазаб аҳоли ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судраб кетишди (видео)

0

Мексикада дарғазаб аҳоли Лас-Маргаритас тумани ҳокими Хорзе Эскандонни пикап машинасига боғлаб, бир неча кўча бўйлаб судраб боришди.

Таъкидланишича, амалдор маҳаллий аҳолига шаҳарда йўлларни қуришни ваъда берган, бироқ буни бажармаган.

Эскандонни арқон билан машинага боғлашди ва полиция машинани тўхтатмагунча шаҳар бўйлаб судраб кетишди.

Twitterда бу ҳақда видео пайдо бўлди. Видеода оломон эркак боғланган машина ортидан югираётгани акс этган.

Sputniknews-uz.com

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here