Дональд Трамп Ҳиллари Клинтонни президентлик пойгасига чорлади

0

АҚШ президенти Дональд Трамп Демократлар партиясининг 2016 йилги президентилик сайловларидаги собиқ номзоди Ҳиллари Клинтонни яна президентлик пойгасига қўшилишга чорлади.

Бу ҳақда Трамп «Twitter»да ёзди.

«Коррупциялашган Ҳиллари Клинтон ўта сўлчи Элизабет Уоррендан имконияларни ютиб ва ўғирлаб олиш учун президентлик пойгасига қўшилиши керак, деб ҳисоблайман», — деб ёзди Трамп.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, фақат Клинтон хоним аввал бир нарсани тушунтириб бериши шарт — Давлат департаменти раҳбари бўлиб ишлаган пайти нега хизмат мақсадларида шахсий электрон почтасидан фойдаланган?

Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон, Дональд Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбати стенограммаси очиқланганидан сўнг, Трампни сотқин деб атаганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here