МИБ Фарғонада 101 та жиноят ва 2188 та маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлади

0

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059, 5241-сонли Фармонлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Чунончи, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан ўтган даврда энергия ресурслари ва ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ноқонуний фойдаланиш ҳамда талон-торож қилиниши билан боғлиқ жами 2289 та ҳолат аниқланган бўлиб, шундан 101 та жиноий ва 2188 таси маъмурий ҳуқуқбузарликка тааллуқлидир.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар оқибатида давлатга 8,3 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилганлиги фош этилган.

Хусусан, 101 та жиноий ҳолатларнинг 29 таси бўйича 2 млрд 654 млн сўмлик зарар айбдор шахслар томонидан қонунда белгиланган имтиёзли муддат давомида тўланмаганлиги сабабли жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда 72 таси бўйича 2 млрд 593 млн сўмлик зарар айбдор шахслар томонидан ихтиёрий равишда тўланганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Масалан, Фарғона шаҳрида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги бўйича давлат манфаатларига етказилган 117,7 млн сўмлик моддий зарар айбдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддасида белгиланган бир ойлик муддат давомида тўланганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Фош этилган жиноий ҳолатларнинг 71 таси электр энергияси, 28 таси табиий газ ва 2 таси сув таъминоти соҳасида ҳамда 2188 та маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг 1642 таси электр, 542 таси табиий газ ва 4 таси сув таъминоти соҳасида содир этилган.

Энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида содир этилган талон-тарожликлар оқибатида давлатга етказилган 8,3 млрд. сўм моддий зарарнинг 6,1 млрд сўми ундирилиши таъминланган. Қолган қисмини ундиришга қаратилган барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Шу муносабат билан барча истеъмолчилардан энергияси ресурслари ва ичимлик сувидан қонуний асосларда фойдаланишликлари сўраб қолинади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here